Туркия ИИВ: "Сўнгги 6 ойда КИПга қарши 11 738 амалиёт ўтказилди"

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу 19 март куни турк ҳарбий кучлари ва хавфсизлик кучлари сўнгги олти ойда Курдистон ишчилар партияси (КИП) террорчи ташкилотига қарши 11 738 амалиёт ўтказганини маълум қилди. Бу ҳақида Daily Sabah хабар берди.
Сўйлу Жанубий Караман провинциясидаги полиция академиясида диплом топшириш маросимида иштирок этар экан, турк аскарларининг жасорати ва меҳнатсеварлигини юксак баҳолади.
"Сўнгги олти ой ичида 153 йирик ҳодисанинг олди олинди, 4 нафар худкуш-террорчи ва 21 гумондор қўлга олинди, шунингдек бомба ўрнатилган 22 автомобиль қайд этилди", - дейди Сўйлу.
Сўйлу КИПнинг таянч пунктлари бўйича давом эттирилаётган ҳарбий амалиётларига асосланиб, сўнгги олти ойда Туркия КИПнинг 800 таянч нуқтасини йўқ қилганини айтди.
Шунингдек у террорчиларнинг ҳаракатларини чекловчи амалиётлар давом этаётганини маълум қилди.
"2017 йилда 7,72 миллион автомобиль текширувдан ўтказилди ва 92 519 кишига нисбатан қонуний чоралар кўрилди", - деди вазир.
КИП Туркия, АҚШ ва ЕИнинг террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган.
Мавзуга оид

11:17 / 18.06.2025
Ота-онаси хорижда юрган 350 дан зиёд болага васий тайинланди

09:48 / 17.06.2025
Эрдўған: Қисқа вақтда ҳеч ким бизга қарши чиқишга журъат этолмайдиган даражага чиқамиз

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025