Ходорковский: Путин 2024 йилгача ўз лавозимидан кетишни ўйламоқда

Россиянинг ЮКОС компанияси собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Süddeutsche Zeitung немис нашрига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин 2024 йилгача ўз лавозимидан кетишни ўйлаётгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар бермоқда.
"Менда Путин шахсий қарашларига кўра 2024 йилгача истеъфога кетишни ўйлаётгани ҳақида таассурот бор. У ҳозир буни аниқлаштириб олиши керак. Бунда ўринбосарнинг илгари сурилиши муҳим қадам бўлади. Бу хавфсиз эмас ва у бунга ботина оладими-йўқми, билмайман", деб айтган Ходорковский.
Ходорковский ўзининг кейинги мақсади Россияда ҳуқуқий давлат яратиш эканлигини айтди. "Мен ҳали бунгача яшайман", деб қўшимча қилган Ходорковский.
2013 йил 20 декабрда Владимир Путин Михаил Ходорковскийни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолаганди. Шу куниёқ Ходорковский Карелиядаги колониядан Санкт-Петербургга олиб чиқилган. Сўнгра у Берлинга учиб кетиб, у ерда матбуот-анжуман ўтказган.
Дастлаб у сиёсатдан четда юришни режалаштирган, бироқ 2014 йил кузида Россияда ижтимоий ислоҳотлар амалга ошириш кераклиги ҳақида гапира бошлаган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

08:11
Германия: Россия музокаралардан олдин сулҳга рози бўлиши керак

16:31 / 11.05.2025
Сулҳ ўрнига – Истанбулда янги музокаралар. Путин Ғарбнинг 30 кунлик оташкесим бўйича таклифига қандай жавоб қайтарди?

07:45 / 11.05.2025
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди

07:41 / 10.05.2025