Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX’нинг тарихий парвозни амалга ошириши (фото ва видео)
31 март куни SpaceX компанияси Канаверал бурнидан аввал ҳам учирилган Falcon 9 ракетасини муваффақиятли равишда учирди. Ракета SES-10 телекоммуникацион сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқиши керак.
SpaceX’нинг биринчи босқичида фойдаланилган ракета илк бор қайта учирилди.

Ракета Канаверал бурнида жойлашган космодромнинг 39А парвоз майдончасидан Тошкент вақти билан соат 03.27да парвозни амалга оширди. Ракета-ташувчининг биринчи босқичи 2016 йил баҳорда Халқаро коинот станциясига Dragon юк кемасини етказишда ишлатилган.
АҚШнинг SpaceX компанияси ракетанинг ишлатилган биринчи босқичи Ерга қайтарилиб, сўнгра яна коинотга учирилиши таъминланадиган технология устида бир неча йил давомида ишлаган.
Мавзуга оид

18:34 / 03.07.2025
Ўзбекистон осмонида қаторлашиб учаётган жисмлар кўринди. «Ўзбеккосмос» ҳолатни тушунтириб берди

19:19 / 25.06.2025
Crew Dragon космик кемаси тижорат экипажи билан ХКСга учиб кетди

09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади

22:35 / 25.05.2025