АҚШнинг яна бир штатида “Ҳарви” туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп Луизиана штатида «Ҳарви» тропик пўртанаси туфайли фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Президент Дональд Трамп Луизиана штатида ФҲ режимини эълон қилди ҳамда штатнинг тезкор хизматлари ҳамда маҳаллий маъмуриятига «Ҳарви» тропик пўртанаси натижасида юзага келган фавқулодда ҳолатлар билан курашишда федерал ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча чоралар ҳақида фармойиш берди», - дейилади хабарда.
Аввалроқ Мексика ҳукумати АҚШга “Ҳарви” довули оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилганди.
Мавзуга оид

21:12
Трамп жамоаси учинчи эҳтимолий импичментга тайёргарликни бошлади

20:43
АҚШнинг 60 млн долларлик қирувчи самолёти Қизил денгизга чўкиб кетди

19:29
АҚШдан депортация қилинадиган ўзбекистонликлар махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинади

15:27