Хитойда денгиз-пиёда қўшинларининг энг йирик машқлари бошланди

Фото: Reuters
Хитойда халқ озодлик армиясининг денгиз-пиёда қўшинлари корпуси энг йирик машқларни бошлади, уларга 10 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар жалб этилган. Бу ҳақда Global Times хабар бермоқда.
«Халқ озодлик армияси денгиз-пиёда қўшинларининг тарихдаги энг йирик машқларига турли транспорт воситалари, жумладан, ҳаво, сув, темир йўл ва ер усти турлари жалб этилди», - дея ёзади нашр.
Таъкидланишича, ҳарбий хизматчилар субтропик тоғли ва жунгли шароитларида 30дан ортиқ вазифаларни бажаради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хитойлик олимлар замонавий қирувчи самолётларнинг нафақат оғирлигини камайтиришга, балки уларнинг сезилмаслигини оширишга имкон берувчи янги материал яратишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

14:11 / 30.05.2025
Bloomberg: Хитой Россияга дрон етказиб беришни кўпайтирди

22:44 / 29.05.2025
Хитойлик эркак парапланда тасодифан 8589 метр баландликкача кўтарилди

19:44 / 29.05.2025
Хитой ўзининг кўп марталик ташувчи ракетасини синовдан ўтказди

19:31 / 29.05.2025