Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Семизликнинг инкор қилиб бўлмайдиган зарари исботланди

Фото: Pixabay
Глазго Университети олимлари ортиқча вазн юрак учун фойдали бўлиши мумкинлигига оид "семизлик парадокси"ни инкор этишди. European Heart Journal'да шунга доир тадқиқот натижалари тақдим этилди.
Мутахассислар 296 535 нафар ўрта ёшли европаликнинг тиббий кўрсаткичларини таҳлил қилиб чиқишди ва тана массаси индекси нормасининг квадрат метрга 22-23 килограммга ошиши юрак-қон томир касалликлари ривожи билан таҳдид солишини аниқлашди.
Касаллик ривожи эҳтимоли аёлларда ҳар ортиқча 5,2 килограмм, эркакларда эса 4,3 килограмм учун 13 фоизни ташкил қилади.
Олимлар мазкур тадқиқот семизликнинг юрак-қон томир ва диабет касалликлари пайдо бўлиш эҳтимолига таъсир қилмаслигига доир гипотезани инкор қилишини таъкидлашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, фақат нормал тана массасигина бундай касалликларнинг пайдо бўлиш хавфини камайтиради.
Мавзуга оид

07:37 / 06.08.2025
Сув хўжалигида илмий-тадқиқотлар минтақавий базаси кенгайтирилади

22:12 / 04.08.2025
Океан бўйидаги ҳаёт умр кўриш давомийлигини узайтириши мумкин

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

10:37 / 12.06.2025