Сурия Россияга АҚШнинг портлаб кетмаган иккита ракетасини топширди

Фото: Omar Sanadiki/Reuters
Суриялик ҳарбийлар Россияга АҚШнинг иккита қанотли ракетасини юборди, улар Сурияга зарба бериш чоғида портлаб кетмаган. Бу ҳақда ТАСС манбага асосан хабар қилмоқда.
«Ҳар икки ракета анча яхши ҳолатда. Улар 17 апрель куни россиялик ҳарбийларга топширилди», - дея маълум қилган манба.
Шунингдек унинг қўшимча қилишича, ушбу ракеталар 18 апрель куни «самолёт билан Россияга жўнатилган».
Таъкидланишича, агентлик ушбу маълумотни расман тасдиқлаши мумкин бўлган ахборотни ололмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Сурия президенти Башар Асадга қарши ҳарбий кучни қўллаш уни музокараларга мажбурлай олмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид

23:29 / 14.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

21:27 / 14.06.2025