Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram ишлашида муаммолар кузатилиши мумкинлиги маълум қилинди

Telegram асосчиси Павел Дуров европалик фойдаланувчиларни яқин соатлар давомида мессенжер ишлашида муаммолар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“Серверлардаги кластерлардан бири жиддий қизиб кетгани сабабли европалик фойдаланувчилар кейинги бир неча соат ичида уланиш билан муаммоларга дуч келишлари мумкин”, деб ёзган Дуров твиттерда.
У ноқулайликлар учун узр келтирган ва бу муаммони ҳал қилиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилган.
16 апрелдан Роскомнадзор Telegram мессенжерини блоклашни бошлаган. Роскомнадзор биринчи ҳафта ичида мессенжер ўз ишида қўллаган 18 та тармоқостини ёки деярли 20 млнтага яқин IP-адресни блоклаган.
29 апрелда Ўзбекистонда ҳам мессенжер ишида муаммолар кузатилмоқда, жумладан унга кириб бўлмаяпти.
P.S: Telegram мессенжери орқали KUN.UZ’ни кузатаётган ўқувчилар TamTam мессенжерида фаолият юритаётган каналимизга аъзо бўлган ҳолда, илгари қандай бўлган бўлса, худди шундай қулай ва осон ҳолда қайноқ янгиликларни ўқиб боришлари мумкин. Бунинг йўли осон – шунчаки мана бу линкни босинг ҳамда бизнинг каналимизга аъзо бўлинг.
Мавзуга оид

13:47 / 18.07.2025
Павел Дуров Россияда Telegram офиси очилишини рад этди

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

19:42 / 12.07.2025
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди

20:36 / 28.06.2025