Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ чегараларини мустаҳкамлаш ҳақида гапирди

Фото: Twitter /FoxNews
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, кучли давлат мустаҳкам чегараларга эга бўлиши лозим. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
«Биз кучли давлат мустаҳкам чегараларга эга бўлиши кераклигига ишонамиз», - деди Трамп.
Аввалроқ, Трамп Қўшма Штатлар Мексика билан чегарага Миллий гвардиянинг икки мингдан тўрт мингга қадар ҳарбий хизматчисини юбориш ниятида эканини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар чегарани Мексика билан деворнинг катта қисми қурилгунга қадар қўриқлайди.
Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш лозимлиги ҳақида бир неча марта маълум қилганди. Унинг фикрича, бу АҚШ чегараларини мустаҳкамлаш ва мамлакатдаги ноқонуний муҳожирлар сонини камайтириш учун керак.
Мавзуга оид

21:16
Зеленский Трамп билан урушни тўхтатиш бўйича «самарали суҳбат» ўтказди

20:35
АҚШ 5 минг доллардан 15 минг долларгача гаров эвазига виза бериш дастурини ишга туширади

18:49
Трамп: агар нефт нархи яна 10 долларга тушса, Путин одамларни ўлдиришни тўхтатади

11:15