Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга McDonald's, Burger King ва Starbucks брендлари кириб келиши мумкин

Американинг McDonald's, Burger King ва Starbucks каби брендлари 2019 йилнинг январигача Ўзбекистонда ўз тармоқларини очиши мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвоқ» эркин туристик зонасини (ЭTЗ) ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2019 йилнинг январига қадар «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудудида жаҳон талаб ва стандартларига жавоб берадиган, овқатланиш соҳасидаги McDonald’s, Starbucks, Burger King ва KFC каби халқаро брендлар тармоқларини яратиш масалалари кўриб чиқилиши керак.
Бу қарор ижроси учун ЭTЗ дирекцияси, Давлат туризм қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимияти масъул этиб тайинланди.
Бундан аввалроқ Тошкентда KFC’нинг илк ресторани очилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга чиқарилди
Ўзбекистон | 09:54
-
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:30 / 02.08.2025
-
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди
Жаҳон | 23:24 / 02.08.2025
-
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда
Жаҳон | 22:55 / 02.08.2025
Мавзуга оид

10:44 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади

21:40 / 24.07.2025
Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади — экология вазири

19:47 / 22.07.2025
Чорвоқда шаҳар қуриш: шошмашошарлик эмас, илмий хулосалар зарур

09:05 / 20.07.2025