АҚШ ва Жанубий Корея қўшма машқлар тўхтатилгани ҳақида маълум қилди

Фото: Yonhap News
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги август ойига режалаштирилган АҚШ билан қўшма ҳарбий машқларни тўхтатиш режалари ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.
Бундай қарор КХДР билан ядросизлантириш ҳамда ярим оролда тинчликни ўрнатиш бўйича музокаралар давом эттиришни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Шунингдек, Вашингтон ва Сеул «кейинги машқлар бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмагани» тўғрисида маълумот берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ КХДРда ядро ракеталари ва қуроли ишлаб чиқишда фойдаланилувчи тахминан 3 мингта объект ҳамда иншоотлар борлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид

14:42
Россия ТИВ: АҚШ Исроилни Фаластин давлатини яратиш истиқболларини йўқ қилишда қўллаб-қувватлаяпти

13:41
АҚШ Россияга янги санкциялар билан таҳдид қилди

12:50
ОАВ: АҚШ Эронга ҳужум қилиш таҳдиди туфайли Исроил билан ҳарбий ҳамкорликни музлатди

12:25