Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг бой одамни дидсизликда айблашди
The Outline нашри муаллифи New York Times’нинг мақоласи ҳақида Twitter’да истеҳзо билан изоҳ қолдирди. Мақолада сайёрадаги энг бой одам Жефф Безос модани белгиловчи сифатида тилга олинади. Унинг ҳамкасблари буни рад этиш учун қатор фотосуратларни эълон қилишди, улар тарихдаги энг бой тадбиркор модадан анча йироқ эканини исботлайди.
«Мен New York Times’нинг модани белгиловчи Жефф Безос ҳақидаги мақоласини ўқиётган пайтим», - дея аниқлик киритди қиз. У «Алекса» овозли ёрдамчига берилган саволнинг скриншотини ҳам қўшиб қўйди.
me, while reading that nytimes piece about "jeff bezos, style icon" pic.twitter.com/73o5AcmN0z
— paris martineau (@parismartineau) August 2, 2018
Журналистни Mashable’даги ҳамкасблари қўллаб-қувватлашди, улар нашр саҳифаларида Безос омма олдида кўриниш берган ёки ижтимоий тармоқларда жойлаштирган фотосуратларидаги энг дидсиз образларни ёдга олишган. Хусусан, Mashable муаллифнинг эслатишича, Безос бир сафар аудитория олдида овга мўлжалланган кулранг шорти ва трекинг поябзалда чиқиш қилган. «Бу ажойиб поябзалларни яширинг», - дея маслаҳат берди журналист.
Бундан ташқари, у Безосга «шубҳали» кийимдаги фотосуратлари ҳақида эслатган, масалан, флисли кофтани.

Ёки таъмирлаш ишлари учун мос тушиши мумкин бўлган футболкани.

Муаллифнинг хулосасига кўра, Безос модани белгиловчи шахс мақомидан анча узоқда. Унинг сўзларига кўра, New York Times ходимларининг ўзи ҳам бунга шубҳа билан қарайди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Гуржистонда НАТОнинг 7 давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди
Жаҳон | 12:07
-
Ўзбекистонда ерларнинг энг катта қисми қишлоқ хўжалиги учун ажратилган
Ўзбекистон | 12:06
-
Бош режа ўзгартирилиши мумкин, фақат тадбиркорнинг ғояси билан эмас – Қурилиш вазирлиги
Ўзбекистон | 11:29
Мавзуга оид

18:39 / 02.07.2025
Amazon раҳбари компаниянинг 737 млн долларлик акцияларини сотди

18:40 / 05.02.2025
Жефф Безос Трампнинг ғазабини келтирмаслик учун иқлим бўйича ташкилотни молиялаштиришни тўхтатди

17:19 / 16.01.2025
Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси илк бор New Glenn оғир ракетасини орбитага учирди

02:23 / 09.01.2025