Департамент вакилига пора берган собиқ банк ходимига нисбатан жиноят иши очилди
Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг Томди туман бўлими бошлиғи А.У.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда АТБ «Агробанк» Томди туман филиали собиқ бошқарувчиси Р.М. А.У.нинг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали бўйича унга нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари пора беришни таклиф қилиб, таниши А.Б. орқали Департаментнинг вилоят бошқармаси биноси олдида таклиф қилинган пул маблағидан 500 АҚШ долларини пора тариқасида А.У.га берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди

11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди

18:21 / 09.04.2025
Ноқулай шароитларда ишловчи айрим ходимларга устама тўланади

09:47 / 17.03.2025