УЕФА Россия клубини еврокубоклардан четлатди
УЕФА Қозоннинг «Рубин» клубини еврокубок турнирларидан четлатди, жамоа кейинги мавсумда ушбу ташкилот ҳомийлигида ўтказиладиган мусобақаларда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида маълумот берилган.
Бу қарор УЕФАнинг клубларни молиявий назорат қилиш арбитраж палатаси томонидан қабул қилинган. Бу қарор устидан Лозаннадаги Спорт арбитраж судига (CAS) апелляция бериш мумкин.
2014 йилда қозонликлар клуби УЕФА томонидан молиявий fair play қоидалари бузилгани учун 6 миллион евро миқдорида жаримага тортилганди.
«Рубин» охирги марта 2015-16 йилги мавсумда халқаро майдонда ўйинларда иштирок этган, ўшанда жамоа Европа Лигаси гуруҳ босқичидан ўта олмаганди.
Ўтган мавсумни «Рубин» Россия чемпионатининг 9-ўрнида якунлади. Жорий мавсумда эса Қурбон Бердиев жамоаси 10 турдан кейин Россия Премьер-Лигаси турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Бу ўрин эса Европа Лигасига йўлланма берувчи ўриндир.
Мавзуга оид

11:11 / 09.06.2025
Ямалнинг даври ҳали келмади. Роналду финалда ҳал қилувчи голни урди, мухлислар яна унинг номини қўшиқ қилиб куйлади

10:01 / 03.06.2025
ПСЖ ғалабасидан кейин тартибсизликлар: Парижда яна 79 киши ушланди

20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди

14:42 / 22.12.2023