ОАВ: Иванка Трамп Оқ уй қоидаларини қўпол равишда бузди

Фото: AFP 2018 / Brendan Smialowski
АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трамп федерал ҳужжатларни юритиш қоидаларини қўпол тарзда бузиб, иш ёзишмалари учун шахсий почтасидан фойдаланган. Бу ҳақда Washington Post хабар бермоқда.
Нашр манбалари сўзларига кўра, Иванка шахсий почта манзилидан фойдаланиб, ўз ёрдамчилари ва президент маъмурияти ходимларига «юзлаб мактублар» юборган. Таъкидланишича, баъзи ходимлар АҚШ президентининг қизи томонидан шахсий почтадан юборилган мактублар ҳажми ва унинг реакциясидан ҳайратга тушишган. Манбалар хабарига кўра, Иванканинг реакциясидан келиб чиқилса, у Оқ уйнинг ёзишмалар бўйича қоидалари билан таниш бўлмагани ойдинлашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иванка Трамп БМТдаги доимий вакил лавозимидан бош тортганди.
АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трампнинг твиттерда маълум қилишича, Никки Хейли кетгани туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги АҚШ доимий вакили лавозимини эгалламайди.
Мавзуга оид

14:45
SCMP: Хитой компаниялари ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиришни бошлади

13:41
Шмихал: АҚШ ва Киев аввалги ёрдам учун қарз масаласини ҳал қилди

13:05
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

10:37