Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда иқтисодий инқилоб бошланди

Фото: Валерий Мельников / РИА Новости
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг маълум қилишича, янги ҳукумат дастури амалга оширилиши мамлакатда иқтисодий инқилобни бошлаб беради. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Пашиняннинг билдиришича, янги иқтисодий дастур Арманистондаги «бахмал инқилоби»ни давом эттиради. Унинг асосий вазифаси - фуқаролар учун имкониятлар яратиш ва уларни ушбу имкониятлардан фойдаланишга рағбатлантириш. «Бизнинг концептуал ёндашувимиз учун шу нарса ўта муҳим аҳамиятга эгаки, биз иқтисодий инқилоб концепциясини эълон қилдик», - деди у.
14 январь куни Никол Пашинян яна Арманистон бош вазири бўлди. Унинг тайинланиши мамлакат президенти Армен Саркисян томонидан тасдиқланди. Пашиняннинг номзодини «Менинг қадамим» фракцияси (Миллий йиғилишда 132 ўриндан 88таси) илгари сурди.
Арманистон Миллий мажлисига навбатдан ташқари сайловлар 2018 йилнинг 9 декабрь куни бўлиб ўтди. Уларда етакчиси Никол Пашинян бўлган «Менинг қадамим» иттифоқи (70,43 фоиз овоз) ғалаба қозонди. Шунингдек, сайловлар якунлари бўйича парламентга «Фаровон Арманистон» партияси (8,26 фоиз овоз ва парламентдаги 26 ўрин) ҳамда «Маърифатли Арманистон» (6,37 фоиз овоз ва 18 ўрин) кирди.
Никол Пашинян 2018 йил 8 майдан 16 октябргача Арманистон бош вазири лавозимида ишлади. Истеъфога чиқиб, у буни Миллий мажлиснинг тарқатиб юборилиши ва навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказиш учун қилаётганини билдирди. Шу билан бирга, 16 октябрдан 14 январгача у республика бош вазири вазифасини вақтинчалик бажарди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:30 / 02.08.2025
-
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди
Жаҳон | 23:24 / 02.08.2025
-
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда
Жаҳон | 22:55 / 02.08.2025
-
АИ-80 нархи, ундан воз кечиш ва присадкали АИ-92 — Рақобат қўмитаси изоҳлари
Иқтисодиёт | 22:24 / 02.08.2025
Мавзуга оид

09:54 / 23.07.2025
Ереван Боку билан ЕХҲТ Минск гуруҳини тарқатиб юбориш шартини муҳокама қилмоқда

20:28 / 19.07.2025
Туркий бирлик дарвозаси – Зангезур коридори атрофида нималар бўлмоқда?

13:05 / 17.07.2025
Арманистон ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза топширди

08:49 / 16.07.2025