Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Booking.com: Дунёдаги энг меҳмондўст 5та давлат номи маълум бўлди

Тайланд/Фото: Booking.com
Меҳмонхона ва ҳостелларни банд қилиш, авиачипталар сотуви билан ном қозонган Booking.com компанияси 21,500 киши орасида сўров ўтказиб, уларнинг муносабатлари асосида дунёдаги энг меҳмондўст 5та давлат номини эълон қилди.
Респондентлар ўз мамлакати ва саёҳати давомида орттирилган тажрибадан келиб чиқиб, Тайланд энг меҳмондўст давлат эканини эътироф этишган.
«Шунингдек, Индонезия, Мексика, Тайвань ва Ҳиндистон дунёнинг энг меҳмондўст давлатлари рўйхатига қўшилган», — дейилади аниқланган рейтингда.
Компания платформасида таклиф этиладиган 5,7 миллион жойни таҳлил қилган мутахассислар мамлакатларнинг меҳмондўстлиги сирларини очмоқчи бўлишган.
Тайланд

Респондентлар айнан шу давлатни кўпроқ тилга олган ва ижобий хотиралари билан ўртоқлашган. Миллий маданият ва диний архитектурага бой мамлакатда тоғли қабила вакиллари ҳаёти билан танишиш мумкин, қадимий тилда сўзлашиб, эски удумларни давом эттираётган кичик халқлар яшайди.
Индонезия

Вулқонли тоғлар пейзажи билан чирой очиб турган ороллар мамлакатида ҳақиқий экзотикани ҳис этиш мумкин. Нуса-Пенидага ташриф буюрган сайёҳлар ёввойи соҳилбўйи табиатига ошиқ бўлади, маҳаллий аҳоли эса уларга дунёдаги энг аъло сифатдаги хизматни кўрсатади. Чангалзор оралаб, Букит-Лаванг қишлоғига етиб борсангиз, тропик таомлардан татиб, маҳаллий қавмнинг энг азиз меҳмони бўлишингиз мумкин.
Мексика

Замонавий меҳмонхоналардан тортиб энг тропик қўноққача топиш мумкин бўлган Мексиканинг аҳолиси ҳам меҳмондўстлиги билан ажралиб туради. Уларнинг ошхонаси ва машҳур музейлари алоҳида диққатга сазовор бўлади. Испан, ҳинду ва кариб маданияти уйғунлигида шаклланган миллат вакиллари сайёҳларни шарқона севади.

Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ
Жаҳон | 18:40
-
АҚШ Венесуэла президенти Мадурони наркокартел раҳбари деб атади
Жаҳон | 18:34
-
Эронда балуж террорчилари суд биносига ҳужум қилди
Жаҳон | 18:28
Мавзуга оид

21:21 / 23.09.2022
Таиланд туристлар учун барча коронавирус чекловларини бекор қилади

19:57 / 20.08.2022
Тайланд ўзбекистонликлар учун мамлакатда визасиз юриш муддатини узайтирди

20:16 / 16.02.2022
Тайланд пойтахтининг номи ўзгариши мумкин

20:29 / 30.01.2020