ЎзМУ ректори Япониянинг фахрий унвони билан тақдирланди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ректори Аваз Мараҳимов Япониянинг ОТМнинг фахрий унвони билан тақдирланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, ЎзМУ ректори бошчилигидаги делегация Японияга ташрифи доирасида Сока университети билан беш йилга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, икки давлат университетлари ўзаро профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини амалга оширади, илмий изланишларни биргаликда олиб боради.
Бундан ташқари Термиз ва Ахсикентда япониялик ҳамкорлар билан биргаликда археологик ва этнографик илмий экспедицияларни ташкил этишга ҳам келишилди.
Ташриф доирасида “Сока Гаккай Интернешнл” президенти Дайсаку Икеда ЎзМУнинг “Фахрий доктори” унвони билан тақдирланди.
Мавзуга оид

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

15:57 / 12.06.2025
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025