Коронавирусдан вафот этганлар сони MERS қурбонлари сонидан ошиб кетди
Хитойда вақтинчалик NCP номини олган янги турдаги коронавирусдан бир ойдан сал кўпроқ вақт ичида 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромидан (MERS-CoV) вафот этганлардан кўпроқ одам ҳаётдан кўз юмди.

Фото: REUTERS
Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус қурбонлари сони бир кунда 97 нафарга кўпайиб, умумий сони 908 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, касалланганлар сони 40171 нафарга етди.
Айни вақтда Хитой шифохоналарида 36 минг киши даволанмоқда, улардан 6,5 минг нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланган. 3,3 минг киши соғайиб кетган. Бундан ташқари, 187,5 минг киши вирус юқтирганликка гумон қилинмоқда.
Аввалроқ янги коронавирус қурбонлари сони 2002-2003 йилларда кузатилган атипик зотилжам (SARS) вақтидагидан ошиб кетгани маълум қилинганди.
MERS коронавируси илк бор 2012 йилда Саудия Арабистонида қайд қилинган. 2012 сентябрдан дунёнинг 27 давлатида MERS билан 2494 та касалланиш ҳолати қайд этилган, ундан 858 киши вафот этган. Жорий йил январида Саудия Арабистонида MERS билан охирги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Хитой ва ЖССТ мутахассислари SARS ҳам, MERS ҳам жорий коронавирусдан хавфлироқ эканини таъкидлашмоқда. Чунки SARS’дан ўлиш даражаси 9,56 фоизни, MERS’дан 34,4 фоизни, янги коронавирусдан эса 2,2 фоизни ташкил қилмоқда.
Бу орада ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус ташкилот ходимларининг илғор гуруҳи Хитойга коронавирус билан курашишда кўмаклашиш учун жўнатилганини маълум қилди.
Мавзуга оид

00:30 / 09.06.2025
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда

23:21 / 15.05.2025