Пайариқ туман ҳокими карантинга олинган

Фото: zarnews.uz
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов хорижий сафарда бўлгани туфайли карантинга олинган, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорига асосан, чет давлатлардан қайтган фуқаролар 14 кун давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлиш белгилаб қўйилган.
Шу муносабат билан, бугунги кунда туман ҳокими Дилшод Мусинов карантинга олинган. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати Мусиновнинг соғлиғида ҳеч қандай салбий ўзгаришлар йўқлиги ва карантин даври тугагандан сўнг яқин кунларда иш фаолиятини бошлашини маълум қилди.
Таъкидланишича, у бунга қадар Туркия Республикасида хизмат фаолияти юзасидан сафарда бўлган.
Мавзуга оид

23:37 / 01.05.2025
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди

19:21 / 29.04.2025
Пайариқ ҳокими тадбиркорнинг биносини буздириб ташлади, прокурор бу қонунсизликка томошабин бўлиб турди

13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади

18:12 / 09.11.2024