Россиялик бойлар орасида бункер сотиб олишга талаб ошди - Forbes
Ерости бункерининг нархи 10 млн рублдан бошланса, хавфсизлик хонасининг нархи 3 млн рубль туради.

Фото: Vivos
Forbes журналининг ёзишича, биргина шу йилнинг ўзида Американинг Rising S Company компанияси нархи 150 минг доллар бўлган, тўлиқ жиҳозланган ва ядровий зарраларни фильтрлаш имконига эга иккита бошпана сотган.
Россиялик мижозларнинг буюртмалари ҳақида Калифорниядаги Vivos компанияси ҳам маълум қилган. Айтилишича, пандемия бошланганидан бери бункерларга бўлган талаб 1000 фоиздан ортиқроққа ошган.
Россиядаги ҳимоя қурилмалари тайёрлаш билан шуғулланувчи компанияларга ҳам буюртмалар сони ошган. «Спецгеопроект» компанияси вакили Данила Андреевнинг сўзларига кўра, апрелда бешта буюртма берилган, одатда компания бир ойда битта объектга буюртма олади. Асосий буюртмачилар Москва, Москва области, Санкт-Петербургда яшайдиганлардир.
Андреевнинг айтишича, мижозлар кўпроқ бункерларга эмас, хавфсизлик хоналарига қизиқиш билдирмоқда. Бундай хоналарда герметик эшик ва дераза, автоном энергия таъминоти ва алоқа мавжуд. Улар касаллик юқиши ҳамда жанговар ва заҳарли газлардан ҳимоя қилади. Ерости бункерининг нархи 10 млн рублдан бошланса, хавфсизлик хонасининг нархи 3 млн рубль туради.
Ўз навбатида, «Бункерстрой» компанияси 7,6 млн рублга радиоактив чанг, заҳарли моддалардан ҳимоя қилувчи, санузель ва канализация, алоқа ва иситиш тизимларига эга 60 метрли хоналарни сотмоқда.
Мавзуга оид

18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади

17:01 / 01.05.2025
АҚШ Россиянинг савдо ҳамкорларига 500 фоизлик бож жорий қилмоқчи

11:42 / 01.05.2025
Россияда ёзувчи Дмитрий Биковга нисбатан жиноий иш очилди

09:14 / 01.05.2025