Хитойликлар Tesla электромобиллари рақобатчисини тақдим этишди
АҚШ-Хитой компанияси Lucid Motors янги электрокарини тақдим этди. Air деб номланган моделнинг савдоси 2021 йилда бошланади. Ушбу модел Tesla электромобиллари рақобатчиси бўлиши эътироф этилмоқда.
Машинанинг топ версияси Air Dream Edition деб номланади. У умумий кучи 1095 от кучини берувчи иккита электр мотор билан жиҳозланади. Машина турган жойидан 100 км/соатгача тезлашиши 2,5 сонияни ташкил қилади. У бир қувватланишда 810 км йўл боса олади. Таққослаш учун, Tesla Model S моделининг энг кучли версияси Long Range Plus бир қувватланишда 647 км йўл боса олади.
2021 йилнинг 2-чорагида янги моделнинг Lucid Air Grand Touring деб номланган, 800 от кучига эга модификацияси сотила бошланади. Ушбу машина бир қувватланишда 830 км йўл боса олади. Унинг максимал тезлиги 270 км/соатни ташкил қилади.
Бундан ташқари, компания 2021 йил охирида Air Touring’нинг 620 от кучига эга версиясига буюртмалар олишни бошлайди. Ушбу машина бир қувватланишда 653 км йўл ўта олади. Машинанинг максимал тезлиги 250 км/соатни ташкил қилади. У турган жойидан 100 км/соат тезликкача 3,2 сонияда эриша олади.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
Жаҳон | 00:46
-
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Жаҳон | 00:16
-
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
Жаҳон | 23:45 / 05.05.2025
-
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
Жамият | 23:43 / 05.05.2025
Мавзуга оид

18:27 / 01.05.2025
WSJ: Tesla Илон Маскнинг ўрнига янги бош директор изламоқда

10:32 / 23.04.2025
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради

15:58 / 18.04.2025
Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Teslaʼсини ёқиб юборди

21:00 / 17.04.2025