Помпео Қорабоғ бўйича музокаралар ўтказди
«Можаро томонлари ўз мажбуриятларини бажаришлари ва мазмунли музокараларга қайтишлари керак», – дея таъкидлаган америкалик сиёсатчи.

Фото: EPA/UPG
Вашингтонда Давлат департаменти раҳбари Майкл Помпео 23 октябрь, жума куни Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари Зоҳраб Мнацаканян ва Жайхун Байрамов билан Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича алоҳида музокаралар ўтказган.
«Арманистон ташқи ишлар вазири Мнацаканян ва Озарбойжон ташқи ишлар вазири Байрамов билан алоҳида учрашувлар чоғида биз Тоғли Қорабоғ можаросидаги зўравонликни тўхтатиш бўйича энг муҳим қадамларни муҳокама қилдик. Ҳар икки томон сулҳ битимларини бажариши ва мазмунли музокараларга қайтиши керак», – деб ёзган Помпео.
Эслатиб ўтамиз, Қорабоғ можаросида томонлар бир-бирини айблашни давом эттирмоқда. Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Арманистон ҳудудидан ракеталар учирилиши ҳақида хабар берган. Ереван эса бу маълумотларни рад этган.
Мавзуга оид

13:16 / 26.04.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди

07:49 / 10.04.2025
Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади

08:41 / 08.04.2025
Озарбойжон Европага газ етказиб беришда Россия ўрнини эгалламоқда

15:12 / 03.04.2025