ЖССТ коронавирус туфайли мактабларни ёпишга қарши чиқди
ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, ҳукуматлар охирига қадар мактабларда ўқишни тўхтатмаслиги ва ўта қийин ҳоллардагина ёпиши керак.

Фото: EPA
Ҳукуматлар коронавирус эпидемияси туфайли мактабларни ёпмаслиги керак. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европадаги бўлинмаси директори Ханс Клюге маълум қилди, деб хабар бермоқда Brussels Times нашри.
"Мактаблар коронавирус тарқалишининг асосий манбаси дейишга сабаб йўқ. Мактабларни доимо очиқ қолдиришимиз лозим, чунки коронавирус сабабли бир авлодни йўқотишга йўл қўя олмаймиз", - деди Клюге.
Унинг сўзларига кўра, ҳукуматлар охирига қадар мактабларда ўқишни тўхтатмаслиги ва ўта қийин ҳоллардагина ёпиши керак.
Шу билан бирга, ЖССТ вакили Европада кескин карантин чоралари жорий этилиши кераклигини айтди.
"Ниқоблардан кенг фойдаланиш ва йиғинлар устидан қатъий назорат эвазига Европада февралга келиб 261 мингдан ортиқ инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин", - деди у.
Мавзуга оид

17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади

08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори

14:54 / 30.03.2025
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради

20:10 / 11.03.2025