Коронавирусга чалинган Макроннинг саломатлиги ҳақида маълумот берилди
Эммануэл Макронда 17 декабрда COVID-19 аниқланганди.

Фото: AFP
Франция президенти Эммануэл Макроннинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда уни даволаётган шифокор Жан-Кристоф Перрошон маълум қилди.
«Унда ҳали ҳам COVID-19 касаллиги симптомлари (чарчоқ, йўтал, танадаги оғриқлар) кузатилмоқда. Аммо бу унинг ўз вазифасини бажаришига халақит бермаяпти», — деди шифокор.
Эммануэл Макронда 17 декабрда COVID-19 аниқланганди.
Амалдаги санитар қўлланмаларга кўра, давлат раҳбари бир ҳафта давомида ўзини иҳоталайди. У масофадан туриб ишлашда давом этади.
Мавзуга оид

12:15
Эммануэл Макрон: Париж Украина армиясини кучайтиришда давом этади

08:30
Макрон Россияга ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, санкциялар билан таҳдид қилди

21:30 / 12.05.2025
Елисей саройи Макрон иштирокидаги видеога изоҳ берди

11:04 / 10.05.2025