Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фориш туманининг собиқ ҳокими Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Фориш туманининг собиқ ҳокими Абдували Мустанов Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида иш бошлади.

19 январ куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Эргаш Солиев Абдували Саидович Мустановни Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тавсия этган, номзод депутатлар томонидан маъқулланган.
Абдували Мустанов янги лавозимда Нодир Ражапов ўрнида иш бошлади. 2019 йил октябридан буён Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ражапов бугун Зафаробод тумани ҳокимлигига тайинланди.
Маълумот учун, Абдували Мустанов муқаддам Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2018 йилдан буён Фориш туманига раҳбарлик қилиб келаётганди. Бугун унинг ўрнига Янгиобод туманининг собиқ ҳокими Икром Матиев Фориш туманининг янги ҳокими этиб тайинланди.
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025