Озарбойжон Тоғли Қорабоғ низосида ҳалок бўлган ҳарбийлар сонини маълум қилди
Қайд этилишича, бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган ҳарбийларни қидириб топиш ва шахсини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Асатур Есаянц
Ўтган йил кузда Тоғли Қорабоғда юз берган жанговар ҳаракатлар давомида 2895 нафар озарбойжонлик ҳарбий ҳалок бўлган, 19 нафари бедарак йўқолган. Бу ҳақда Озарбойжон мудофаа вазирлиги маълум қилди.
«Ватан урушида шаҳид бўлган 2895 нафар ва бедарак йўқолган деб ҳисобланувчи 19 нафар ҳарбий хизматчининг фотосурати, исм-шарифи, ҳарбий унвони ва туғилган санаси ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз», — дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.
Қайд этилишича, бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган ҳарбийларни қидириб топиш ва шахсини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, Арманистон ушбу низода 3,5 мингга яқин кишини йўқотган. Тоғли Қорабоғнинг йўқотишлари 2 мингга яқин деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид

13:16 / 26.04.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди

07:49 / 10.04.2025
Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади

08:41 / 08.04.2025
Озарбойжон Европага газ етказиб беришда Россия ўрнини эгалламоқда

15:12 / 03.04.2025