Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондан Ўзбекистонга қатор давлатлар фуқаролари эвакуация қилинмоқда
Германия Мудофаа вазирлигининг Airbus А400М самолёти немис ва афғон фуқароларини, шунингдек, ЕИнинг қатор давлатлари фуқароларини Кобул аэропортидан эвакуация қилди. Бу ҳақда Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

«Кеча Бундесвернинг яна бир А400М русумли учоғи кўплаб инсонларни Кобулдан эвакуация қилди. Бугунга қадар 260дан зиёд инсонларнинг хавфсизлиги таъминланди. Ўзбекистон орқали улар Германияга учадилар», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Тошкент ва Кобул ўртасидаги ҳаво кўприги Кобулда хавфсизлик ҳолати бунга имкон бергунига қадар, эвакуациянинг жадал давом этишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат давомида Афғонистондан Германия фуқароларини эвакуация қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ҳам давом эттирилиши қайд этилган.
Мавзуга оид

14:25 / 25.07.2025
Германия Зарафшон дарёси ҳавзасида замонавий суғориш тизимини жорий этади

10:16 / 25.07.2025
Мерц: коалицияда Ғазо секторидаги уруш бўйича келишмовчилик йўқ

07:40 / 25.07.2025
Писториус АҚШдан Patriot'ни алмаштириш бўйича мажбурият кутмоқда

14:46 / 24.07.2025