Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро – Хива поезди қатнови йўлга қўйилмоқда
2022 йил 4 июндан 050/049-сонли Бухоро – Хива – Бухоро йўналишидаги поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.

Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, поезд Бухоро шаҳридан чоршанба, жума ва якшанба кунлари соат 12:14 да йўлга чиқади ва Хива шаҳрига 18:33 да етиб келади. Ҳафтанинг душанба, пайшанба ҳамда шанба кунлари соат 08:10 да Хива темирйўл вокзалидан жўнаб кетади ва соат 14:36 да Бухоро темирйўл вокзалига етиб боради.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Бундан олдин Бухоро ва Хива шаҳарлари ўртасида тезюрар Афросиёб поезди қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинганди.
Ушбу лойиҳа Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилаётган 162 миллион долларлик кредит ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

12:33 / 11.07.2025
Бухорода сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди

09:54 / 09.07.2025
Бухорода қутқарувчилар томонидан 9 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

20:42 / 06.07.2025