Андижонда Lacetti тракторга бориб урилди
Андижонда Lacetti йўлда қайрилиб олаётган тракторга бориб урилди. Икки киши жароҳатланди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати
Андижон вилоятининг Асака туманида Lacetti ва трактор иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳодиса 14 октябр куни соат 20:30 ларда туман ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 416 километрида содир бўлган. Lacetti ҳайдовчиси Х.О. (1997 йилда туғилган)ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб бориб, чапга қайрилиш учун йўлнинг қатнов қисми ўртасида тўхтаб турган Т-28Х4 русумли тракторнинг орқасидан келиб урилган.
Оқибатда ҳар икки транспорт воситалари ҳайдовчилари енгил турдаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЖХХ ЙХХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

11:17 / 25.04.2025
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29 / 25.04.2025