Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон пойтахтида мобил алоқа ва интернет вақтинча узилиб қолди
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида интернет ва мобил алоқада узилишлар кузатилди.

Фото: РИА Новости
Маҳаллий вақт билан тахминан соат 19.00 дан бошлаб, шаҳарда стационар ва мобил интернет ишламай қолган, айрим операторларнинг уяли алоқасида узилишлар кузатилган. Носозлик тахминан 1 соат давом этган.
Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) Давлат техника хизмати носозлик сабабларини маълум қилди.
«Остона шаҳри ва Оқмўла вилоятидаги интернет шлюзлари электр таъминоти ускунасида содир бўлган авария туфайли телекоммуникация қурилмаларида носозликлар қайд этилди. Захира қувват манбаларига ўтиш бўйича ишлар олиб борилди. Электр таъминотидаги узилиш тизим ишига таъсир қилмади. Бироқ, Остона ва Оқмўла вилоятида интернет ишида носозликлар кузатилди», — дейилади хабарда.
Давлат техника хизмати ҳозирда тизимдаги носозлик бартараф этилгани ва алоқа одатдагидек ишлаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид

20:23 / 03.08.2025
Қозоғистон жанубида 40 гектар майдонда юз берган ёнғин ўчирилди

19:08 / 03.08.2025
Қозоғистон Афғонистонга ёрдам кўрсатишда давом этади – Тўқаев

18:33 / 31.07.2025
Қозоғистондаги иккинчи ва учинчи АЭС Хитой томонидан қурилади

15:17 / 24.07.2025