Видео: Тошкентда Matiz ёниб кетди
Олмазор туманида ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди. Қисқа туташув ўт чиқишига сабаб бўлди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 14 декабр куни соат 11:20 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани КХАЙ ва Талабалар кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Б.Ф. Matiz автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда, транспорт воситасида қисқа туташув ва унинг натижасида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

18:12 / 15.06.2025
«Болалар ўлими энг оғриқли жойимиз» — ЙҲХХ бошлиғи болалар қатнашган ЙТҲлар ва статистика ҳақида

17:10 / 15.06.2025
Бекободда микроавтобус поезд билан тўқнашди

18:44 / 14.06.2025
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди

12:04 / 14.06.2025