Илонли оролдаги мушуклар ва яксон бўлган рус техникалари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 299-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 19 декабрга ўтар кечаси Киевга Россия қўшини томонидан учирилган камикадзе дронлари ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари қўмондонлиги 35 та дрондан 30 таси уриб туширилганини хабар қилди;
- Белгород областида отишмалар оқибатида 14 мингга яқин киши токсиз қолди. Губернатор Вячеслав Гладков ҳужумларда украин ҳарбийларини айблади. Курск области раҳбари Роман Старовойт ҳам регионга икки бор зарба берилганини хабар қилган;
- Севастополда суд маҳаллий аҳоли вакили Евгений Петрушинни Украинага Қора денгиз флоти кемалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш иши доирасида давлатга хиёнатда айблаб, 12 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди;
- Санкт-Петербургда 17 ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олинди, у Петербург ва Мариупол шаҳарлари «биродар шаҳарлар»га айланиши шарафига барпо этилган инсталляцияга «Қотиллар, сиз уни бомбардимон қилдингиз. Иуда» деб ёзиб қўйган. Ушбу қизга нисбатан Россия армиясини «обрўсизлантириш» бўйича маъмурий иш очилган;
- Путин ва Лукашенко Минскда учрашиб, иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди. Лукашенконинг сўзларига кўра, Россия Беларусга «Искандер» ва C-400 ракета комплексларини тақдим этади;
- «Единая Россия» хорижга кетган россияликларнинг айримларига масофадан ишлашни тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Қуйида 19 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Илонли ороли: уруш давридаги илк кадрлар
Илонли (Змеиний) ороли Қора денгизда, Дунайнинг денгизга қуйилиш жойида, Руминия соҳилларидан 45 километр масофада жойлашган — Россия қўшинлари учун орол муҳим стратегик аҳамиятга эга эди. Украина урушнинг илк кунларидаёқ орол устидан назоратни бой берганди. 28 феврал куни Украина армияси оролда бўлиб турган 13 нафар украин чегарачиси россияликларга асир тушганини тан олди (кузда ҳарбий асирлар алмашинуви доирасида уларнинг бир қисми Украинага қайтарилди). Фақат 30 июн кунига келиб Украина РФ қўшинларининг оролдаги позицияларига зарбалар беришга муваффақ бўлади. Россия мудофаа вазирлиги ўз қисмлари оролдан чекинганини эълон қилади ва буни «эзгу ниятдаги қадам» деб атайди. Украина қуролли кучлари эса, россияликлар оролни катта йўқотишларга учраётгани туфайли тарк этганини маълум қилади. Қуйидаги фотосуратлар — Илонли оролда уруш даврида олинган илк суратлардир.


Michael Shtekel / AP / Scanpix / LETA

Michael Shtekel / AP / Scanpix / LETA




Украинада душанбага ўтар кечаси берилган зарбалар оқибатлари
Душанбага ўтар кечаси Киев шаҳри ва Киев областига Эроннинг россиялик ҳарбийлар томонидан учирилган Shahed русумли камикадзе дронлари ҳужум қилди. Украина пойтахти мэри Виталий Кличко бир неча портлашлар ва муҳим инфратузилма объектларига зарбалар келиб тушгани ҳақида хабар берган. Киев областида уч киши жабрланган, етти райондан учтасида электр ўчирилган. Украина қуролли кучлари авиацияси маълумотига кўра, россиялик ҳарбийлар 35 дрон учирган, шундан 30 таси уриб туширилган. Володимир Зеленский булар Россия Эрондан қабул қилиб олган янги партиядаги дронлар бўлганини маълум қилди.


Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Украина ФВВ / Reuters / Scanpix / LETA

Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA

Херсондаги кундалик ҳаёт
Херсон Украина назоратига қайтганига бир ойдан ошди. Маҳаллий расмийларга кўра, шаҳар аввалги ҳаёт тарзига қайтмоқда: аҳолининг 80 фоизи ичимлик суви, 75 фоизи — иссиқлик, 90 фоизи — электр билан таъминланган. Аммо Россия қўшини шаҳарни мунтазам раившда ўққа тутишда давом этмоқда.


Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Мавзуга оид

16:31
Сулҳ ўрнига – Истанбулда янги музокаралар. Путин Ғарбнинг 30 кунлик оташкесим бўйича таклифига қандай жавоб қайтарди?

07:45
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди

22:28 / 10.05.2025
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди

20:58 / 10.05.2025