Қамалдаги Бахмут ва муз ичига тушаётган аскарлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 330-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Европарламент Владимир Путин, шунингдек Россия ва Беларус олий раҳбарияти учун махсус ҳарбий трибунал ташкил этишни ёқлаб овоз берди. Евродепутатларнинг 472 нафари овоз беришда «ҳа» тугмасини босган, 19 депутат қарши чиққан. Аммо Европарламент резолюцияси мажбурий юридик кучга эга эмас;
- Евгений Пригожин «Вагнер» ёлланма жангчилари Бахмут атрофидаги Клешчиевка посёлкасини «тўлиқ назоратга олгани»ни айтди. Украина қуролли кучлари Бош штаби россияликларнинг бу ҳудудга ҳужумлари қайтарилганини маълум қилди;
- Ижтимоий тармоқларда ва ОАВда Москвадаги бинолар томларида ҳарбий техникалар жойлаштирилгани акс этган фото ва видеолар пайдо бўлди. Улар қаторида — «Панцирь-С1» зенит-ракета комплекси РФ мудофаа вазирлиги биноси томига ўрнатилганини кўриш мумкин. Москва расмийлари ва РФ мудофаа вазирлиги бу хабарларга изоҳ бермади;
- Эрон Украинанинг аннексия қилинган ҳудудлари, жумладан Қримни Россияники деб тан олишдан бош тортди. Шу билан бирга, Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, Эроннинг Shahed 136 ва Shahed 131 дронларининг сўнгги партияси Россияга декабр ойида келган бўлиши мумкин.
Бахмутдаги ҳаёт
Украиналик ҳарбийлар россияликларнинг Бахмутга 2022 йил июлидан буён давом этаётган ҳужумларини тўхтатиб турибди. 19 январ куни «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин Бахмутдан 5 километр жанубда жойлашган Клешчиевка посёлкаси эгалланганини хабар қилди. Украина томони ушбу аҳоли яшаш манзили бой берилганини тасдиқламаган. Украина қуролли кучлари бош штабининг 19 январ кунги сводкасида россияликларнинг ушбу қишлоққа ҳужуми қайтарилгани маълум қилинган. Қуйида қамал ҳолатидаги Бахмут шаҳридаги ҳаёт акс этган суратлар.

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Spencer Platt / Getty Images

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Часив Яр ўққа тутилиши оқибатлари
Часив Яр шаҳри Бахмутдан тахминан 20 километр ғарбда жойлашган. 16 январ куни Россия қўшини Часив Ярни ўққа тутди, мактаб биноси ва яна бир қанча уйлар вайрон бўлди. Ҳужум вақтида ҳеч ким жабрланмаган. Қуйида воқеа жойида ишлаётган украиналик қутқарувчилар суратлари.



Луҳанск областида россияликлар вертолёти

Фронтнинг икки томонида Чўқинтириш куни

Николай Тришин / ТАСС

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA


Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA

Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Бучада ҳарбий хизматчиларнинг дафн этилиши

Daniel Cole / AP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

17:20
Украина парламенти АҚШ билан минерал ресурслар бўйича келишувни ратификация қилди

15:30
WP: Оқ уй Украинадан АҚШдан ноқонуний муҳожирларни қабул қилишни сўраган

14:55
Украина Россиянинг «сулҳнинг биринчи кечаси»даги ҳужумлари ҳақида маълум қилди

11:57