Гурлан тумани ҳокими ўринбосари бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди
33 ёшли Умиджон Жумагалдиев йўл-транспорт ҳодисасига учраган бўлиши мумкин.

Фото: miit.uz
17 март куни Хоразм вилояти, Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари, Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Жумагалдиев Умиджон Усмонбоевич бахтсиз воқеа оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Хабарда унинг ўлими сабаблари келтирилмаган. Kun.uz манбасига кўра, у йўл-транспорт ҳодисасига учраган бўлиши мумкин.
Умиджон Жумагалдиев 1990 йилда Гурлан тумани, Ҳазорасп қишлоғида туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. 2021 йилда туман ҳокими ўринбосари этиб тайинланган. Унинг ортида 3 нафар вояга етмаган фарзанди қолган.
Мавзуга оид

16:20 / 03.05.2025
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда

20:17 / 02.05.2025
Тошкентда BYD пиёдани уриб юборди

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

16:15 / 02.05.2025