Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири Кисида Киевга ташриф буюрди

Фото: Kyodo
Япония бош вазири Фумио Кисида Киевга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Япониянинг Kyodo News ахборот агентлиги.
Бир неча соат аввал Япония ҳукумати раҳбари Украинага эълон қилинмаган ташриф билан бориш ниятида экани тўғрисида NHK япон телеканали хабар берганди.
ОАВ маълумотларига кўра, Кисида Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашиши режалаштирилган. Киев Япония бош вазири Кисиданинг ташрифини «тарихий» деб атади ва буни «бирдамлик белгиси» сифатида баҳолади.
Аввалроқ Япония Россияга қарши санкцияларни кенгайтирганди. 22 жисмоний шахс ва учта ташкилот - "Иркут" самолёт ишлаб чиқарувчи компанияси, "Авангард" Москва машинасозлик заводи ва "КамАЗ" активлари музлатилди.
Россияга вакциналар ва тиббий асбоб-ускуналарни сотиш тақиқланди. Экспорт чекловлари 49 та ташкилотга таъсир қилган.
Мавзуга оид

09:42 / 01.08.2025
Киевда зарбага учраган уй харобалари остидан яна 11 киши жасади топилди

12:03 / 31.07.2025
Киевга ҳужум: олти киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши яраланди

11:14 / 26.07.2025
Киевдаги намойишларнинг 4-куни: акциялар кўлами камаймоқда

13:05 / 21.07.2025