Қўқон шаҳрида катта ёнғин. Воқеа жойидан репортаж
Шаҳардаги "Буюк ипак йўли" савдо мажмуасида (улгуржи бозор) йирик ёнғин содир бўлди. Қарийб 6 соат давом этган ёнғин мажмуанинг катта қисмига зарар етказган. Kun.uz мухбири ҳодиса жойида бўлиб вазиятни ўрганди.
12 июн соат 19:00 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган савдо комплексларида ёнғин содир бўлди.
ФВВга кўра, ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган.
Kun.uz мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, юздан ортиқ тадбиркорларнинг мол-мулкларига зарар етган.
ФВВ бўлинмалари ҳодиса жойида бўлиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва кўрилган зарар миқдорини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид

19:04 / 29.04.2025
Хитойдаги ресторанда юз берган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

09:01 / 28.04.2025
Миробод туманида қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди

15:24 / 27.04.2025
Эрондаги портда даҳшатли портлаш рўй берди

12:18 / 27.04.2025