Қўқондаги савдо комплексида содир бўлган ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди
Қўқондаги савдо комплексларида содир бўлган ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Видеодан кадр
Маълум қилинишича, жиноят иши Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан қўзғатилган.
Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12 июн соат 19:00 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган савдо комплексларида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган.
Kun.uz мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича юздан ортиқ тадбиркорлар мол-мулкига зарар етган.
Мавзуга оид

19:04 / 29.04.2025
Хитойдаги ресторанда юз берган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

09:01 / 28.04.2025
Миробод туманида қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди

15:24 / 27.04.2025
Эрондаги портда даҳшатли портлаш рўй берди

12:18 / 27.04.2025