Тошкентда истироҳат боғидаги аттракциондан икки киши йиқилиб тушди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор-Локомотив» боғида жойлашган аттракциондан икки киши йиқилиб тушди, улар касалхонага ётқизилган. Улар хавфсизлик камарларини тақмаган.

Фото: Миллий гвардия
Жорий йилнинг 12 июнь куни тунги соат 22:10 лар атрофида Шайхонтоҳур туманида жойлашган кўнгилочар боғида 24 ёшли Б.Э ва 30 ёшли Т.М. боғда жойлашган «Мельница» аттракционида учиш чоғида хавфсизлик камарларини тақмагани оқибатида аттракцион ҳаракатланаётган чоғида йиқилиб тушган.
Мазкур боғда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари зудлик билан етиб келиб, чақиртирилган тез ёрдам келгунига қадар уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган.
Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига етиб келгач ходимлар уларга кўмак бериб, фуқароларни Чилонзор туманида жойлашган Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига кузатиб қўйишган.
Мавзуга оид

18:41 / 25.04.2025
“Челаклаб сув ташиб амаллаб кўкартириб олганман” – тоғ бағрида боғ яратган сўхлик 93 ёшли Нуриддин ота ҳикояси

20:46 / 18.04.2025
Ўзбекистонда умуммиллий бирдамлик боғлари ташкил этилади

15:57 / 11.01.2025
Ўзбекистонда “яшил боғлар” барпо этиш режалаштирилмоқда

11:39 / 08.01.2025