Черниҳив ўққа тутилиши оқибатлари ва фронтдаги аскарлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 542-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия қўшини Черниҳив марказига зарба йўллади. Ракета дронлар кўргазмаси ўтказилаётган драма театри биносига келиб тушди. Етти киши ҳалок бўлиб, 148 киши яраланган.
- 19 августга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Украинага 17 та камикадзе дронлар билан ҳам ҳужум қилган. Украина ҚК ҳаво кучларига кўра, 15 та дрон уриб туширилган.
- Украина хавфсизлик хизмати Қрим кўпригида 2022 йил октябрида рўй берган биринчи портлаш тафсилотларини ошкор қилди. Хусусан, УХХ яширилган портловчи моддалар сканерда кўринмаслиги учун целлофан плёнка қалинлигини ҳисоблаб чиққан.
- Владимир Путин Украинага ҳужумда қатнашаётган Россия қўшинлари гуруҳининг Ростов-на-Дондаги штабида йиғилиш ўтказди. Июн ойида шаҳардаги ҳарбий объектлар, жумладан Жанубий ҳарбий округ штаби исён вақтида «Вагнер» ХҲК жангчилари томонидан эгаллаб олинганди.
Куннинг асосий воқеаси. Россиянинг Черниҳив бўйлаб зарбаси
Россия қўшини 19 август куни Черниҳив шаҳри марказидаги драма театрига зарба йўллади — бу ерда «Люті пташки» («Йиртқич қушлар») кўргазмаси доирасида дрон ишлаб чиқарувчилар ва аэроразведка бўйича ўқув мактабларининг йиғилиши ўтказилаётганди. Россиялик ҳарбийлар тадбир ҳақида ташкилотчилар ижтимоий тармоқларда берган анонс орқали хабар топган бўлиши мумкин.
Украина ИИВнинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан етти киши ҳалок бўлган, жумладан олти ёшли бола ҳам. 148 киши жароҳат олган, улар орасида 15 нафар бола ва шунча полициячи бор.
«Россия оғриқ ва йўқотиш кунига айлантирган одатий шанба куни. Қурбонлар бор, яраланганлар бор. Яқинларини йўқотганларга ҳамдардлигимни билдираман… барча хизматлар воқеа жойида ишламоқда: қутқарувчилар, полициячилар, тиббиёт ходимлари. Керак бўлганларнинг барчаси», — дея ёзган президент Володимир Зеленский ўз телеграм-каналида.

National Police of Ukraine / Reuters / Scanpix / LETA

National Police of Ukraine / AP / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA


Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Paula Bronstein / Getty Images

Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA


Фронтнинг турли ҳудудларидан суратлар
Мавзуга оид

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

13:37 / 03.05.2025
АҚШда Украина учун F-16 сотиб олиш ва техник хизмат кўрсатиш пакети тасдиқланди

12:59 / 03.05.2025