Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди
Азамат Мирзаев бунгача Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари эди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати расман хабар берди.
Азамат Мирзаев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бундан олдинроқ 2020 йил ноябр ойидан Навоий вилояти прокурори бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Аҳмедов Бош прокуратурага ишга ўтказилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

16:51 / 02.04.2025