Кучли чанг бўрони Бухоро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита рейс Самарқанд ва Навоийдаги муқобил аэродромларга йўналтирилди.

Фото: Uzbekistan Airports
Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишида TK-266 рейсини амалга ошираётган самолёт чанг бўрони туфайли белгиланган аэропортга қўна олмади.
Экипаж Самарқанддаги муқобил аэродромга учишга қарор қилган. Маҳаллий вақт билан соат 15:20 да бортида 62 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд аэропортига қўнди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича HY-23 рейсини амалга ошираётган самолёт Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди.
Тошкент вақти билан соат 15:25 да бортида 139 нафар йўловчи бўлган самолёт Навоий аэропортига қўнди.
Мавзуга оид

21:52 / 12.06.2025
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

14:04 / 10.06.2025
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025