Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Lacetti ёниб кетди

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Lacetti транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 12 март куни соат 16:15 ларда Чилонзор тумани Заргарлик кўчасида содир бўлган. 2001 йилда туғилган А.Т.га тегишли Lacetti’нинг двигател қисмида қисқа туташув содир бўлгани оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид

23:23 / 27.07.2025
Болқон олов ичида қолди

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

15:11 / 26.07.2025
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди

12:45 / 25.07.2025