Хитой компанияси Термиз–Душанбе автойўлининг пулли дублёрини қурмоқчи
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги инвестордан лойиҳани ишлаб чиқишда турар жойлар ва дарахтлар кўчирилишини минимал даражага туширишни сўради.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Хитойнинг Hunan Industrial Equipment Installation Co. Ltd компанияси Бишкек–Душанбе–Термиз автомобил йўлига параллел пулли автомагистрал қуришни режалаштирмоқда.
Компания расмийлари 11 май куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан учрашган.
“Музокаралар давомида йўл қурилишининг экологик ва иқтисодий жиҳатларига, хусусан, турар жойлар ва дарахтлар кўчирилишини минимал даражага тушириш, лойиҳанинг табиатга таъсирини имкон қадар камайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Якунда мутахассисларни жалб қилган ҳолда лойиҳани такомиллаштириш бўйича ҳамкорликдаги ишлар келишиб олинди”, – дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, Хитойнинг Hunan Industrial Equipment Installation Co. Ltd компанияси ўзининг 66 йиллик фаолияти давомида 40 минг километрдан зиёд узунликдаги пулли йўлларни қурган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати Тошкент–Андижон ва Тошкент–Самарқанд йўналишларида давлат-хусусий шериклик асосида пулли автойўллар қуришни режа қилган. Аввалроқ Тошкент–Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланган эди.
Мавзуга оид

15:19 / 13.06.2025
Термиз ва Пешовар ўртасида биродарлашган шаҳарлар мақоми ўрнатилади

16:05 / 02.06.2025
Кўп қаватли уйларда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

12:13 / 31.05.2025
Сурхондарёда 23 та кўп қаватли турар жой биносида сейсмик жиҳатдан камчиликлар аниқланди

15:28 / 19.05.2025