Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда эркак ҳайдовчи Malibu’ни 173 км тезликда бошқарди
У йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, тунги Тошкентда катта тезликда сайр қилганини Instagram'даги саҳифасига жойлаштирган.

Фото: Видеодан кадр
Instagram тармоғида sab1rjanav_777 аккаунти эгаси Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирида Malibu 2 автомобилини юқори тезликда ҳайдагани акс этган видеони stories'ига жойлаштирган.
Йигит Malibu 2 да 173 км тезликка чиққани кўринади. У бу тезликка чиққунча чорраҳада йўл чизиғи устидан ҳаракатланиб, яна бир қоидани бузган.
Унинг Instagram stories’ига қаралса, у тезликнинг ашаддий ишқибози эканлиги ойдинлашади. Хусусан, унинг яна бир видеосида мотоциклда 190 км тезликда ҳаракатлангани акс этган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда транспорт воситаларига рухсат этилган максимал ҳаракатланиш тезлиги:
• Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоят ва туман марказларида 60 км/соат;
• бошқа аҳоли пунктларида 70 км/соат;
• аҳоли пунктларидан ташқарида енгил автомобилларга 100 км/соат, шаҳарлараро қатнайдиган автобус ва юк машиналарига 90 км/соат деб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ангренда 157 км/соат тезликда ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган Equinox ҳайдовчисига чора кўрилганди. Ҳайдовчи ўшанда бундай юқори тезликда ҳайдаш мумкин эмаслигини билмаганини айтганди.
Мавзуга оид

14:38
Сурхондарёда Nexia мактаб олдидаги пиёдалар йўлагида 8 ёшли қизалоқни уриб ўлдирди

14:28
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

11:07
Қамчиқда иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

22:20 / 30.07.2025