Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube ўсмирларнинг вазн ва фитнесга оид видеоларни кўришини чеклайди
YouTube вакилларининг таъкидлашича, бу турдаги видеолар платформа қоидаларини бузмасада, уларни мунтазам томоша қилиш ўсмирларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Фото: Getty Images
YouTube ўсмирларга идеаллаштирилган фитнес, вазн ёки ташқи кўриниш стандартларини тарғиб қилувчи видеоларни тавсия қилишни тўхтатади, деб хабар беради The Guardian.
Қайд этилишича, 13-17 ёш оралиғидаги ёшлар бундай контентларни томоша қила олади, бироқ платформ автоматик равишда уларни тавсия қилмайди. YouTube вакилларининг таъкидлашича, бу турдаги видеолар платформа қоидаларини бузмасада, уларни мунтазам томоша қилиш ўсмирларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
«Ўсмирлар ўз тасаввури ва стандартларини шакллантирар экан, идеаллаштирилган стандартларга эга контентни доимий томоша қилиш реал бўлмаган ички стандартни шакллантира бошлайди, унда ўзи ҳақида салбий фикрларни пайдо бўлиши мумкин», — дейди YouTube’нинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича глобал директори Гарт Грэм.
Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда кучга кирадиган янги қоидалар муайян жисмоний хусусиятлар, фитнес ёки вазнни идеаллаштирадиган ёки жисмоний қўрқитиш каби ижтимоий тажовузни рағбатлантирадиган контентларни қамраб олади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрда YouTube фойдаланувчиларга ўз видеоларига изоҳ қолдиришни вақтинча тўхтатиб туриш имконини берувчи янгиланишни чиқарди. Компаниянинг фикрича, бу блогерларга контент устидан кўпроқ назорат ўрнатиш ва шарҳларни модерация қилишга камроқ чалғиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:11
-
Porscheʼнинг автобизнесдан фойдаси иккинчи чоракда 91 фоизга камайди
Авто | 15:07
-
Битирувчиларни техникумга қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди
Таълим | 14:55
Мавзуга оид

20:46 / 26.06.2025
YouTube жонли эфир ўтказиш учун минимал ёш талабини оширади

11:37 / 31.05.2025
YouTube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига 50 млн долларга ошириши мумкин. Бунга нима халал беряпти?

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

17:41 / 14.04.2025