ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
Kun.uz'га келиб тушган видеода “01 050 FVV” рақамли Malibu автомобили тақиқланган жойдан бурилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биносига кириб кетганини кўриш мумкин.
Манбага кўра, воқеа бугун, 12 ноябр куни Тошкент шаҳри Нурафшон кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмаси яқинида рўй берган. ФВВ биноси шу ерда жойлашган.
МЖтКнинг 128-5-моддаси 2-қисмига кўра, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиш – 10 БҲМ (3 млн 750 минг сўм) жаримага сабаб бўлади.
Мавзуга оид

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

11:17 / 25.04.2025
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29 / 25.04.2025
Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетди

08:35 / 25.04.2025