Зеленский Парижда Трамп ва Макрон билан учрашди
Нотр-Дам соборининг очилишига борган Володимир Зеленский Парижда АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашув ўтказди.

Фото: Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский Париждаги Елисей саройида АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашди.
Зеленский мазкур учрашувни «сермаҳсул» деб атади. «Президент Трамп доимгидек қатъий. Бунинг учун раҳмат», — деб ёзади Украина президенти ўзининг Telegramʼдаги каналига.
Зеленскийнинг таъкидлашича, уч томонлама учрашувда «одамлар, жанг майдонидаги вазият ва Украина учун адолатли тинчлик тўғрисида гапирилган».
«Барчамиз ушбу урушни имкон қадар тезроқ ва адолатли тугатишни истаймиз. Биз ишлашни давом эттиришга келишиб олдик. Куч билан тинчликка эришиш мумкин!», — дея қўшимча қилади у.
Зеленский ва Трамп Парижга реставрация қилинган Нотр-Дам соборининг очилишига бағишланган тантанли маросимга ташриф буюрди. Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Зеленский билан учрашмоқда.
2019 йилнинг 15 апрел куни Франция пойтахтининг асосий рамзларидан бири бўлган готика услубидаги Нотр-Дам соборида кучли ёнғин содир бўлганди. Собор гумбазли шифтининг қисмлари вайрон бўлган, XIX асрга тегишли шпил қулаб тушган ва ички қисми катта зарар кўрган. Ёнғин содир бўлган кечадаёқ Франция президенти Эммануэл Макрон Нотр-Дамнинг беш йил ичида қайта тикланишига ва «ҳар доимгидан ҳам гўзал» бўлишига ваъда берган эди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ наркокартелларга қарши курашувчи идоралараро тузилмани тугатмоқда
Жаҳон | 21:12
-
5 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 20:49
-
Исроил Ғазо секторидаги амалиётни кенгайтирмоқчи
Жаҳон | 20:45
-
Москвада парад муносабати билан интернетга кириш чекланади
Жаҳон | 20:30
Мавзуга оид

15:55
Трамп учинчи муддат, тинчлик музокаралари ва савдо уруши оқибатлари ҳақида гапирди

10:26
Трамп "Алькатрас" қамоқхонасини қайта очишни буюрди

14:15 / 04.05.2025
«Икки урушни ҳам биз ютгандик». Трамп америкаликларнинг жаҳон урушларидаги ғалаба кунини нишонлашга қарор қилди

19:51 / 03.05.2025