Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчиси Словения президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапештда жойлашган) Словения президенти Наташа Пирц Мусарга ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: "Дунё" АА
Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган турли даражадаги икки томонлама тадбирлар жадвали кўриб чиқилди. Ҳар икки томон муносабатларни янада ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Жорий йил октябрида Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси этиб тайинланган Ойбек Шахавдинов ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига ўзининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди.
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) биринчи, шунингдек, ўриндошлик асосида Хорватия, Черногория ва Словениядаги элчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид

23:57 / 01.08.2025
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди

23:10 / 25.07.2025
Ҳиндистонда мавжуд бўлмаган давлатлар элчиси қўлга олинди

13:06 / 18.07.2025
Исроилга халқаро босим давом этмоқда: ХЖС ордерларни кучида қолдирди, Словения санкция жорий қилди

07:56 / 09.07.2025