Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги маоши маълум бўлди
У Шомуродовни ортда қолдириб, энг кўп маош оладиган ўзбекистонлик футболчига айланди.

Фото: Manchester City FC
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтгач, энг кўп маош оладиган ўзбекистонлик футболчига айланди.
Журналист Нарзулла Сайдуллаевнинг телеграмдаги каналида ёзишича, Абдуқодир Ҳусановнинг Манчестер клубидаги йиллик маоши тахминан 3,5 миллион еврони ташкил қилади.
20 ёшли ҳимоячининг «шаҳарликлар» сафидаги ойлик маоши 290 минг еврони ташкил қилса, ҳафталик маош 67 минг евро, кунлиги 9,5 минг евро демакдир.
Маълумот учун, Ҳусанов 40 млн евро эвазига «Ланс»дан «Ман Сити»га ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача ўзбекистонликлар орасида энг кўп маошли футболчи Элдор Шомуродов саналиб, унинг Рим клуби билан 2026 йилга қадар имзоланган шартномасига кўра, Элдорнинг йиллик маоши 2 млн еврони ташкил қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Энди Абдуқодир Ҳусанов 3,5 млн евро маош билан бу борада пешқадамга айланди.
Мавзуга оид

20:34 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?

18:11 / 14.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланмоқда: унда кимлар иштирок этади?

20:39 / 28.05.2025
Абдуқодир Ҳусанов уйланди

23:01 / 17.05.2025